1

Жиззахда 45 мингдан ортиқ хонадоннинг 1 ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

ЖАМИЯТ 26.02.2022, 14:31
Жиззахда 45 мингдан ортиқ хонадоннинг 1 ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонвидан Жиззах вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, “Jizzax suv ta’minoti” МЧЖга қарашли “Qo‘ytosh” туманлараро сув таъминоти бўлимининг ойлик ҳисоботларида истеъмол қилинган электр энергияси яшириб келинганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан 9 079 988 кВт.соат ёки 4 миллиард 79 миллион сўм миқдорида электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 45 мингдан ортиқ хонадоннинг ўртача 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ушбу қоидабузарлик бўйича қонуний чора кўрилиши учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1