1

27 март: Тошкент Халқаро ШҲТ марафони бўлиб ўтадиган манзиллар маълум қилинди

ЖАМИЯТ 26.02.2022, 17:48
27 март: Тошкент Халқаро ШҲТ марафони бўлиб ўтадиган манзиллар маълум қилинди

Аввал хабар қилганимиздек Тошкентда ШҲТ халқаро яриммарафони ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2021-2022 йиллардаги ШҲТга раислиги доирасида турли даражадаги 80 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Шундай тадбирлардан бири жорий йил 27 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ халқаро яриммарафонидир. Ушбу тадбир доирасида "Наврўз" умумхалқ байрамига бағишланган  IV Халқаро Тошкент марафони ташкил этилади.

ШҲТ байроғи остида ўтказилаётган яриммарафонда турли мамлакатлардан минглаб одамлар, жумладан профессионал спортчилар, ҳаваскор югурувчилар, соғлом турмуш тарзи тарғиботчилари қатнашиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган яриммарафонда иштирокчилар 3 км ва 21,0975 км масафани босиб ўтади.

Яриммарафон йўналиши Тошкентнинг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидўан бошлаб, Нукус, Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари бўйлаб давом этади.

Тадбирда иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги илова орқали батафсил маълумот олишлари ва рўйхатдан ўтишлари мумкин" дея таъкидлади Тошкент Халқаро ШҲТ ярим марафонининг матбуоот котиби Анатолий Кечин.

Яриммарафон олдидан нимлар қилиш керак? Пойгага тайёргарликнинг ушбу босқичидан қандай ўтиш мумкин?

"Экопарк ҳудудида мураббий Андрей Куликов бошчилигида очиқ машғулотлар ўтказилади, унда ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва мусобақага тўғри тайёргарлик кўришни ўрганишингиз мумкин.

Очиқ тренинг ҳар шанба куни бўлиб ўтади. Хоҳловчилар соат 9:00 да Экопарк футбол майдонида йиғилиши сўралади" дейилади Енгил атлетика федерациясининг расмий сайтида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1