Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросига "Spark" автомашинаси тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкен т метрополитенининг хабар беришича воқеа кеча, 26 февраль соат 23:20 лар атрофида содир бўлган. Тошкент метрополитенининг "Шаҳристон" метро бекатидаги чорраҳага яқин қисмида "Spark" автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида, метронинг кириш қисмига тушиб кетган.
Қайд этилишича, воқеа жойига тиббиёт ходимлари етиб келган ва жабрланувчилар тиббиёт муассасасига олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан батафсил маълумотлар дастлабки суруштирув ишлари якунига етгач маълум қилиниши айтилмоқда.






