Россия Украина делегациясини Беларуснинг Гомел шаҳрида музокаралар учун кутмоқда, деди РИА Новости агентлигига Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Аввалроқ, матбуот котиби Москва делегацияси аллақачон Гомелда бўлганини айтган эди. Россия Федерациясининг украиналиклар билан музокаралар олиб бораётган делегацияси таркибига Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Россия Федерациясининг бошқа идоралари, жумладан, президент маъмурияти вакиллари бор.






