Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Украина делегациясини Беларуснинг Гомел шаҳрида музокаралар учун кутаётганлиги ҳақида хабар берган эди.
Шундан сўнг Украина президенти Белорус ҳалқига мурожаат билан чиқди.
" Бу кеча ҳам украиналикларга шавфқатсизлик қилинди. Улар барчага қарши курашишмоқда. Болалар боғчалари, аҳоли яшаш пунктлари, хонадонлари, ҳаттоки тез тиббий ёрдам хизматларига ҳам. Ҳеч қандай ҳарбий объект жойлашмаган шаҳар ва туманларга ҳам ракета билан ҳужум уюштиришмоқда. Буларнинг барчаси Белорусь ҳудудидан туриб амалга оширилмоқда.
Мен Беларусь яқин орада ҳам ҳамма кўрганидек меҳрибон ва хавфсиз бўлишини тилайман. Ҳозир ҳаётингиздаги энг муҳим нарса — бу тўғри танловдир", - дейди Украина президенти.
Зеленский беларусь халқига қилган мурожаатида Беларусь ҳудудидан Украинага ҳужум бўлганини, шу сабабли Беларусда музокаралар ўтказилмаслигини таъкидлаган. Варшава, Будапешт, Боку, Истанбулни таклиф қилдик, қаер бўлса ҳам, Беларусда эмас. Чунки бетараф ҳудуд эмас, деди Украина президенти.






