АсосийJamiyat

Наманганда 2019 йилларда ёзилган жарималар маҳалла нозирлари орқали тўлатиш бошланди (ми?)

'Наманганда 2019 йилларда ёзилган жарималар маҳалла нозирлари орқали тўлатиш бошланди (ми?)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Наманганда 2019 йилларда ёзилган жарималар нега маҳалла нозирлари орқали тўлатиш бошланди? Айбдорлар ким фуқароларга жарима ҳақида маълумотлар келмаганига?” изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабат берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 171-моддасига асосан махсус автоматлашрилган фото ва видео қайд этиш  техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади. 

Фуқаро В.А.нинг транспорт воситасини ишончнома орқали бошқарганлиги, унга нисбатан расмийлаштирилган жарима солиш тўғрисидаги қарор нусхаси транспорт воситасининг мулкдорига юборилганлигини, лекин шу кунга қадар тўланмаганлиги акс этган. Вилоят ҳудудида тўланмаган жарималарнинг ортиши натижасида профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда маҳаллабай ундириш чора тадбирлари амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар