АсосийDunyo

Европанинг 17 давлати Россияга ҳаво чегарасини ёпди

'Европанинг 17 давлати Россияга ҳаво чегарасини ёпди'ning rasmi

Рус қўшинларининг Украинага ҳужум қилиши фонида турли давлатлар Россия учун ҳаво ҳудудини ёпмоқда ҳозиргача уларнинг сони ўндан ортиб кетди.

Кеча, 26 февраль куни Болгария, Польша, Чехия, Буюк Британия, Словения, Руминия, Латвия, Литва, Эстония, Исландия, Швеция ва Финляндия Россия учун ҳаво ҳудудини ёпганди.

Бугун, 27 февраль куни бу давлатлар қатори кенгайди. Германия, Австрия, Бельгия, Дания, Ирландия, ҳам улар қаторига қўшилди.

Россия ҳам ушбу давлатлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпишини маълум қилди. Энди бу давлатларнинг авиакомпаниялари учун Россия ҳаво ҳудуди орқали транзит ва у билан бирга аэропортлар ҳам ёпилди. 

Ўз навбатида Россия авиаташувчилари ҳам Ғарбий Европага парвозлар учун муқобил йўналишлар топиши керак.

    Бошқа янгиликлар