Аввалроқ Украина атрофидаги вазиятлар бўйича музокаралар олиб бориш учун Россия делегацияси Беларуснинг Гомел шаҳрида Украин делегатларини кутаётгани ҳақда хабар бергандик.
Бироқ Зеленский Россия билан музокараларни Беларусда ўтказмаслигини айтди. У йўллаган мурожаатида Беларусь ҳудудидан Украинага ҳужум бўлганини, шу сабабли Беларусда музокаралар ўтказилмаслигини таъкидлаганди.
Бироз вақтдан сўнг Украина раҳбари музокаралар юзасидан Лукашенко билан суҳбатлашганини маълум қилди.
"Биз Украина делегациясининг Россия делегацияси билан Украина-Беларус чегарасида ҳеч қандай шартларсиз учрашиши бўйича келишиб олдик",-дейди у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Келишиувга кўра, делегатлар Беларус-Украина чегарасида, Припят дарёси яқинида учрашади.
"Лукашенко Украина делегациясининг ташрифи, музокаралари ва қайтиши вақтида Беларус ҳудудида жойлашган барча самолётлар, вертолётлар ва ракеталарнинг ерда қолиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди",-деди Зеленский.






