Украинанинг Ахтирка шаҳрида юз берган отишма сабаб Даниялик икки нафар журналист яраланди. Улар Полтава касалхонасига ётқизилди, дея хабар бермоқда мамлакат Миллий полициясига таяниб Интерфакс-Украин ахборот агентлиги.
"Суми вилоятида отишма чоғида хорижлик журналистлар жароҳат олди. Айни дамда Дания фуқароларига Полтава вилоят клиник шифохонасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", — дейилади Миллий полициянинг twitter'даги саҳифасида.
Қайд этилишича, шифокорлар ярадорларнинг аҳволини ўртача оғир деб баҳолаган. Дания элчихонаси вакилларига хорижлик журналистларнинг аҳволи юзасидан маълумот берилгани айтилади.






