Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили шу вақтгача 600дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилганини маълум қилди.
"Бугун Украинанинг Львов шаҳридан Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Украина-Польша чегарасидаги "Краковец-Карчова" назорат-ўтказиш пункти сари йўлга чиқдилар",-дейди вакил.
Маълум бўлишича, эвакуация қилинаётганлардан бири шундай кунларда кўрсатилаётган ёрдам сабаб ташаккур билдирган.
"Шундай кунларда бизга ёрдам қилаётган юртбошимиз соғ бўлсинлар" дейди Украинадаги ўзбекистонликдан бири.
Элчихона вакилларининг қайд этишича, Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари изчил давом этмоқда.






