Европа Иттифоқи Россия самолётларининг ҳудудлар бўйлаб парвозларини тақиқлаб қўйди. Энди руслар Европага уча олмайди. Бу Россиянинг Украинада олиб бораётган ҳарбий амалиётига жавоб дея таъикданмоқда.
Европа Иттифоқи янги санкциялар пакетини жорий қилди, унга Россия самолётларининг бутун ҳудуди бўйлаб парвозларни тўлиқ тақиқлаш киради. Бу ҳақда бугун, якшанба куни Брюсселдаги матбуот анжуманида Еврокомиссия раҳбари маълум қилди.
"Биз Европа Иттифоқи ҳаво ҳудудини Россия "самолётлари" учун ёпмоқдамиз. Биз Россияга тегишли, Россияда рўйхатдан ўтган ёки Россия томонидан бошқариладиган барча самолётларга тақиқ қўямиз. Бу самолётлар қўна олмайди, уча олмайди ва Европа Иттифоқи ҳудуди устидан ўта олмайди", деди у.
Урсула фон дер Ляйен сўзларига кўра, бу тақиқ барча самолётларга, шу жумладан хусусий самолётларга ҳам тегишли.






