Польша ҳудудида асосий қисми ёш боласи бор аёллардан иборат ўзбекистонликлар учун шароитлар яратилган. Хусусан, кўрпа-тўшак, тиббий ёрдам, иссиқ овқат ҳам берилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили маълумот берди.
"Польшада йиғилган юртдошларимиз марказлашган ҳолда автобусларда Катовице шаҳридаги аэропортга етказилади.
Биринчи самолёт Ўзбекистонга 28 февралда парвоз қилиши кутилмоқда",-дея таъкидланади хабарда.
Қайд этилишича, Польша Ҳукумати Ўзбекистон Элчихонасининг мурожаатидан сўнг муҳим қарорни қабул қилди.
Унга кўра, энди ўзбекистонликлардан виза ҳамда ПЗР-тест талаб қилинмаяпти.






