АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

"Ўзгидромет" бу ҳақда маълумот берди.

Қайд этилишича, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ атрофида бўлади.

Шунингдек, пойтахтда ҳам ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқгача пасайиши айтилади.

    Бошқа янгиликлар