Халқаро дзюдо федерацияси (ХДФ) Россия Президентини ташкилот фахрий президенти ва элчиси мақомидан маҳрум қилди. Бу ҳақда федерация хабар берди.
"Украинада давом этаётган можаро муносабати билан Халқаро дзюдо федерацияси жаноб Владимир Путиннинг Халқаро дзюдо федерациясининг фахрий президенти ва элчиси мақоми тўхтатилганини эълон қилади",-дея қайд этилади унда.
Маълумот ўрнида, Владимир Путин ХДФ фахрий президенти мақомини 2008 йилда олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA Россияга қарши санкция эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.






