Энди сиз меҳмонхона, гастрономик туризм ва кўнгилочар истироҳат боғларида ишлашингиз мумкин, агар...
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германиядаги ҳамкор ташкилот билан ҳамкорликда меҳмонхона, гастрономик туризм ва кўнгилочар истироҳат боғларидаги бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда.
Иш тури:
1) Меҳмонхонада ёрдамчи;
2) Ресторан хизматчиси;
3) Кўнгилочар истироҳат боғларида (аттракционларда) ёрдамчи.
Таъкидланишича, фуқаролар иш берувчи томонидан танлов асосида юқоридаги бўш иш ўринларига танлаб олинади.
Ойлик маоши - 1800-2400 евро (brutto).
"Ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади",-дейилади хабарда.
Номзодлар учун талаблар қуйидагича:
Дастурда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш
Қуйидаги ҳужжатларни юклаш лозим:
а) хорижга чиқиш паспорти;
б) ўрта-махсус таълим дипломи;
с) немис тилидан B1 сертификати;
д) тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида).
Мурожаат учун: (71) 202-33-55.