1

Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

ЖАМИЯТ 28.02.2022, 12:56
Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида ТИВнинг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, йиғилишда вазирлик таркибий бўлинмаларига янги тайинланган раҳбарлар таништирилди. Унга кўра:

Ибрагимов Бахтиёр Баҳодирович (илгари Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Элчиси лавозимида ишлаган) – Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланди;

Мирзарахимов Сарвар Хамитжанович (илгари Давлат протоколи бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган) –Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди;

Акрамов Умид Шуҳратович (илгари Ташқи ишлар вазирлиги Молия-иқтисодиёт бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган) – Иқтисодий таъминот бўлими бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1