1

Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатилади

ЖАМИЯТ 28.02.2022, 16:25
Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарорига (89-сон, 25.02.2022 й) кўра Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Регламентга кўра:

  •   Тиббиёт муассасаси ходими – ўлим ҳолати тасдиқлангандан сўнг, вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ФҲДЁ бўлимига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.

 

  • ФҲДЁ бўлими – ахборот тизими орқали автоматик равишда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва маълумотни тиббиёт муассасаси ва Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборади.

 

  •  Тиббиёт муассасаси ходими – QR-код тасвири туширилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга дарҳол икки нусхада чоп этиб беради.

 

  • Пенсия жамғармаси бўлими – ҳар ойнинг 5-санасигача ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Тижорат банкининг ҳисобварағига молиялаштиради.

 

  •  Тижорат банки – QR-код туширилган ўлим ҳақидаги маълумотнома асосида Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади.

 

  •  ФҲДЁ бўлими вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг исталган вақтдаги талабига асосан экстерриториал тамойил асосида ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани чоп этиб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.

 

 Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилиниб, фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади.

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1