1

Айни дамда Польша аэропортида Тошкентга учиш учун 241 нафар Ўзбекистон фуқароси рўйхатдан ўтмоқда

ЖАМИЯТ 28.02.2022, 16:55
Айни дамда Польша аэропортида Тошкентга учиш учун 241 нафар Ўзбекистон фуқароси рўйхатдан ўтмоқда

Польшанинг Катовице шаҳри аэропортида “Uzbekistan Airways” Миллий авиакомпаниясининг махсус бортида Украинадан Украина-Польша чегараси орқали олиб келинган Ўзбекистон фуқароларининг самолётга чиқиши якунланмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Биринчи махсус рейсда 240 киши, жумладан, аёллар, болалар, талабалар, Украинада вақтинча ишлаган ёки ўқиган юртдошларимиз Ватанга олиб келинади.

Яқин соатларда самолёт Катовице шаҳри аэропортидан Тошкентга учади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Катовицедан ватандошларни олиб келиш учун Тошкентдан махсус рейс парвоз қилган эди. 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1