АсосийJamiyat

Фарғонада мансабдор шахслардан бири 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоят ҳокимияти қошидаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори 5 минг доллар пора билан қўлга тушди, деб хабар берди “Uz24.uz” нашри.

Ўзбекистон республикаси МХХ ходимлари коррупцияга қарши курашиш юзасидан ўтказилаётган тадбир давомида Фарғона вилоят ҳокимияти қошидаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори, 62 ёшли Мухторжон Алихоновни 5 минг доллар пора билан қўлга олди.

“Фарғона эксклюзив қурилиш” МЧЖ қурилиш фирмаси раҳбари Н.Ваққосов ариза билан ҳуқуқ-тартибот идорасига мурожаат қилиб, М.Алихонов таъмиргирлик йўли билан пул талаб қилаётганидан арз қилган. Н.Ваққосовнинг аризасига асосан тезкор-тергов гуруҳи ташкил этилиб, М.Алиханов 5 доллар порани олаётганда ашёвий далил билан қўлга олинган.

Фарғона вилоят ҳокимияти қошидаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори М.Алихонов порани “Фарғона эксклюзив қурилиш” МЧЖ қурилиш фирмасининг объект қурилиши тендерида ғолиб бўлиши учун талаб қилган. Мазкур факт юзасидан Ўзбекистон республикаси Жиноят Кодексининг (“Пора олиш”) 210-моддаси юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар