1

Андижонда республика тадбирига қатнашиш учун 1000 доллар талаб қилингани ҳолати бўйича изоҳ берилди

ЖАМИЯТ 28.02.2022, 18:24
Андижонда республика тадбирига қатнашиш учун 1000 доллар талаб қилингани ҳолати бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда «8 март - Халқаро хотин қизлар куни» муносабати билан уюштириладиган республика тадбирида қатнашиш учун 1000 АҚШ доллари талаб қилинганлиги ҳақидаги хабар юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

Андижон вилоятидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан республика тадбирига 2019-2021 йиллар давомида юборилган хотин-қизларнинг таркиби кўриб чиқилганда 3 йил давомида қатнашган аёлларнинг такроран юборилганлик ҳолати аниқланмади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, байрам тадбирига юборилган хотин-қизларнинг давлат ва жамоат ишларида фаол, ташаббускор, юртимиз равнақи учун хизмат қилиб келаётган хотин-қизларнинг номзодлиги тақдим этилган.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда қайд этилган ҳақиқатга тўғри келмайдиган «Андижон вилоятидан 1000 $ АҚШ доллари эвазига» мазкур тадбирда қатнашиш учун юборилиши юзасидан берилган асоссиз маълумот бўйича ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Белгиланган тартибда қонуний чора кўрилиши таъминланади.

"Ҳурматли фуқаролар асоссиз ва ёлғон хабар тарқатишдан эҳтиёт бўлинг. Зеро юқорида келтирилгани каби ёлғон хабарни тарқатган шахс қонунларимизда белгиланган тартибда жазога тортилиши муқаррар" дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1