1

Фарғонада сандиқдан 73.800.000 сўм ва 2.000 АҚШ долларини ўмарган аёл қўлга олинди

ЖАМИЯТ 28.02.2022, 19:11
Фарғонада сандиқдан 73.800.000 сўм ва 2.000 АҚШ долларини ўмарган аёл қўлга олинди

2021 йилнинг 31 декабрь куни Юқори Киргули кўчасида яшовчи К.Д ИИБга мурожаат қилган. Унда 2021 йилнинг 28 декабрь кунидан 31 декабрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган сандиқ ичида бўлган 73.800.000 сўм пуллари ва 2.000 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1