АсосийJamiyat

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 млн. нафардан ошди

'Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 млн. нафардан ошди'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда Пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда 2022 йил 1 мартдан бошлаб, ишламайдиган ва пенсия олмайдиган Афғонистондаги урушда ўз байналмилал бурчларини бажарган фуқароларга уй-жой коммунал тўловлари учун компенсация тўлови жорий этилади.

Шунингдек, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади.

Ўз навбатида, бугун Ўзбекистонда ойлик пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 млн. нафардан ортиқ, болалар нафақаси ва моддий ёрдам таъминоти олувчилар сони эса 6,4 млн. нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар