1

Украинадан ўзбекларни олиб келиш учун ташкил этилган махсус авиарейс чипталари сотиляптими? Расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 28.02.2022, 19:56
Украинадан ўзбекларни олиб келиш учун ташкил этилган махсус авиарейс чипталари сотиляптими? Расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Украинадан эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатимизга олиб келиш учун ташкил этилаётган махсус авиарейслар учун чипталар сотилаётганлиги тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ушбу ҳолат бўйича расмий хабар берди

"Фуқаролардан шу каби хабарларга ишонмасликларини, махсус авиарейслар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан бепул ташкил этилаётганлигини маълум қиламиз.

Ҳозирда Польшанинг Катовице шаҳридан "Uzbekistan Airways" АЖ томонидан бажарилаётган махсус авиақатновлар орқали Ўзбекистонга олиб келинаётган фуқаролардан авиачипта учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ҳамда махсус авиарейслар орқали мамлакатимизга жўнатиш ишлари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1