АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар