АсосийJamiyat

Бугундан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар кучга киради?

'Бугундан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар кучга киради?'ning rasmi

Бугундан ёнида биометрик паспорт ёки ID-карта мавжуд ҳайдовчидан "права", техпаспорт, ишончнома ва суғурта полиси талаб этилмайди

2021 йил 30 ноябрда имзоланган қонунга асосан ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида қуйидаги ҳужжатларни олиб юриши талаб этилмайди:

  • Транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатлар, ишончнома ва Суғурта полиси.

Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ЙПХ ходими томонидан электрон тизим орқали мустақил текширилади.  

Ногиронлиги бўлган шахсларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар берилади

Президентнинг 2021 йил 21 декабрдаги қарорига биноан Солиқ кодексининг 380-моддаси биринчи қисмига мувофиқ болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилади.

2024 йил 1 мартга қадар иш берувчиларга (буджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат буджетидан тўлиқ қайтариб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ногиронлиги бўлган шахсларнинг олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.

Яна 5 турдаги давлат хизмати my.gov.uz портали орқали онлайн кўрсатилади

Ҳукумат қарори билан қуйидаги хизматлар YAIDXP (my.gov.uz) орқали электрон шаклда кўрсатилади.

Булар: Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш, чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш, судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш, автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш, жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.

УЖК хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация тўловлари жорий этилади

Ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. Бунда, ҳар ойлик компенсация тўлови — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи (130 050 сўм) миқдорида тўланади.

Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (289 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади. Бунда, қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика буджети ва буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади

Президентнинг 2021 йил 31 декабрдаги қарорига мувофиқ, давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари қуйидаги шарт ва мажбуриятлар билан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

Булар: Ер участкаларини обод ҳолда сақлаш, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ва суғориш, йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш, болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш, аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш.

    Бошқа янгиликлар