АсосийJamiyat

Сирена чалинганда ертўлада жон сақладик — Украинадан омон қайтган аёл (видео)

'Сирена чалинганда ертўлада жон сақладик — Украинадан омон қайтган аёл (видео)'ning rasmi

Кеча, 28 февраль куни Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг илк гуруҳи Тошкентга етиб келди.

Қайд этилишича, илк рейсда 241 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келинган. 

Улар орасида биринчи бўлиб эвакуация қилинганлар — аёллар ва болалар бўлди.

Эвакуация қилиниб, эсон-омон уруш ўчоғидан ватани бағрига қайтган аёллардан бири ўтган кунларини ёдга олиб шундай дейди:

"Қочдик ҳаммамиз. У ёққа, бу ёққа, беркиндик. Албатта ваҳима бўлди. Сирена чалинганда ертўлада жон сақладик. Энди ҳамма нарса орта қолди. Етиб келдик, минг шукр" — дейди у элчихона билан доимий алоқада бўлишганини таъкидлаб.

    Бошқа янгиликлар