1

Мудофаа вазирлиги ва ЎзМУ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

ЖАМИЯТ 01.03.2022, 10:53
Мудофаа вазирлиги ва ЎзМУ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Кеча, 28 февраль куни Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Даракчи.уз журналисти хабар берди. Тадбирда мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев, Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Иномжон Маджидов ҳамда соҳа вакиллари, профессор-ўқитувчилар, тингловчилар иштирок этишди.

Имзоланган ҳамкорлик меморандумида мувофиқ кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳасида қатор келишувларга эришилди. Шунингдек, томонлар илмий-тадқиқот лойиҳаларини ҳамкорликда бажариш, таълим соҳасида педагогик-психологик муаммолар, миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари, илмий ишлар муҳокамаси каби муҳим масалаларни биргаликда олиб боришади.

Маълумот учун: Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат олиб бораётган ҳарбий-касбий саралаш органи ходимлари фаолиятини сифатли ташкиллаштириш ва доимий равишда малакасини ошириб бориш мақсадида Ўзбекистон Миллий университетида 10 кунлик ўқув-услубий йиғин ўтказилди. Кечаги тадбирсўнгида ҳарбий-касбий саралаш органи ходимларига ўқув-услубий йиғинда малака оширганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1