Қатор оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси расмий веб-сайтига хакерлик ҳужуми уюштирилгани ҳақида тарқатилган хабарлар ўз тасдиғини топмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахборотида маълум қилинди.
"Дипломатик ваколатхонанинг электрон ресурси (http://www.uzbekistan.org.ua/) ҳеч қандай хакерлик ҳужумига учрамаган ва одатий тартибда фаолият кўрсатмоқда. Ахборот маконида тарқалган Элчихонанинг бузиб кирилган сайти скриншоти сохта эканлиги аниқланди", - дейилади хабарда.