1

Агар биз халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак – Президент

ЖАМИЯТ 01.03.2022, 17:01
Агар биз халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак – Президент

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари раислигида йиғлиш аёлларга эътироф билан бошланди.

“Донишманд халқимиз ҳамиша аёлларни эъзозлаб яшаган, хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатиб яшаш эл-юртимизга хос азалий қадриятга айланган.

Буни муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири – “Нисо”, яъни “Аёллар” деб аталиши ҳам тасдиқлайди. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади.

Муқаддас ҳадиси шарифларда ҳам хотин-қизларга доимо яхшилик қилиш буюрилган.

Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби улуғ аждодларимиз, маърифатпарвар жадидларимиз ҳам оиланинг тинч, мустаҳкам ва фаровон бўлишида, фарзандлар тарбиясида хотин-қизларнинг ўрни ва таъсири беқиёс эканини алоҳида таъкидлаганлар.

Бугунги кунда муҳтарама опа-сингилларимиз жамиятимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида, бошқарув тизимида, тадбиркорлик, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида, маҳаллаларда қанчалик фидокорона меҳнат қилиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз".

Давлатимиз раҳбари кириш сўзини давом эттирди:

“Хабарингиз бор, биз ўз фаолиятимизнинг илк кунларидан бошлаб мунис ва мўътабар аёлларимизнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласини давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгидик.

Барча ислоҳотларимизнинг мазмуни, “Инсон қадри учун” тамойилининг моҳияти ҳам айнан шунга қаратилган.

Ҳеч шубҳасиз, бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам албатта оила ва жамиятнинг устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган аёлларга боғлиқдир.

Агар биз халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак.

Биз мана шу ҳаётий ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, бу масалада бир қатор муҳим қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилдик".

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1