1

39 мингга яқин хотин-қизлар оилада эри, қайнонаси, келини томонидан зўравонликка учради

ЖАМИЯТ 01.03.2022, 17:18
39 мингга яқин хотин-қизлар оилада эри, қайнонаси, келини томонидан зўравонликка учради

Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоли масалаларни ҳам санаб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, “Аёллар дафтари”да 630 мингдан зиёд хотин-қизлар рўйхатда турибди, улардан 200 минг нафари ишсиз ҳисобланади.

2021 йилда ишсиз аёллар ўртасида жиноятчилик 1,7 бараварга, 18-30 ёшдаги хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар эса 2 бараварга кўпайган.

Булардан ташқари, оилада аёлларни хўрлаш, уларга зўравонлик қилиш ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари ҳали мавжуд.

Ўтган 2021 йилда 39 мингга яқин хотин-қизлар оилада эри, қайнонаси, келини томонидан зўравонлик бўлаётгани ҳақида профилактика инспекторларига мурожаат қилган. Бу рақамлар 2020 йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.

"Афсуски, бу муаммоларни ҳал этишда маҳалла фаоллари, жамоатчилигимиз ва нуронийларимизнинг ўрни ва таъсири ҳам сезилмаяпти.

Бир нарсани аниқ тушунишимиз керак. Ҳам, оила, ҳам бола тарбияси билан шуғулланиш билан бирга, ўқиш, иш ёки тадбиркорликни олиб бориш катта матонат талаб қилади", деди Президент.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1