Оиланинг жамиятдаги роли ва унинг маънавиятини ошириш долзарб масалалардан биридир. Йиғилишда Президент шундай деди:
— Фарзанд тарбияси, келгуси тақдирида ота-онанинг масъулиятини оширишимиз керак. Мен буни бежиз айтаётганим йўқ. Чунки ҳаётда шу билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда.
Шу ўринда оғриқли бир савол: нима учун ҳали катта ҳаётга тайёр бўлмаган ёш қизларни турмушга бериш ҳолатлари камайгани йўқ?
Афсуски, баъзи оналар қизини имкон қадар тезроқ узатишга ҳаракат қилади. Фарзандининг кўнглида қандай орзу-истаклари, мақсадлари борлиги билан қизиқмайди. Ўқиган, касб-ҳунари бор аёлларини ишлашига йўл бермаётган эркаклар ҳам бор.
Ўз даврида жадид боболаримиз қизларни оилага тайёрлаш, аёлларни миллат тарбиячисига айлантиришга энг муҳим масала деб қараганлар
Буюк маърифатпарвар Абдурауф Фитрат: “Фарзандларимизни яхши хулқ эгалари қилиб тарбиялашимиз учун аввало, миллат оналари тарбия ва илм олишлари лозим”, деб ёзган эди.
Бу даъват бугун ҳам жамиятнинг бош вазифаларидан бири ҳисобланади".






