1

Сирдарёда "права"ни олиб бермоқчи бўлган "усталар" қўлга олинди

ЖАМИЯТ 01.03.2022, 21:50
Сирдарёда "права"ни олиб бермоқчи бўлган "усталар" қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўйича бўлими, Бошқарма Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирлари натижасида, Н.Р ҳамда И.Блар “В” тоифасидаги енгил автомашиналарни бошқариш учун Д.Мга “ҳайдовчилик гувоҳномаси”ни олиб бериш эвазига ундан 100 АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилиб олган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Р ҳамда И.Бларга нисбатан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-М 1-Қ, 25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1