1

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг учинчи гуруҳи Тошкентга етиб келди

ЖАМИЯТ 01.03.2022, 22:35
Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг учинчи гуруҳи Тошкентга етиб келди

Хабарингиз бор, Украинада юзага келган вазият сабаб юрдошларимиз чартер рейслар орқали юртимизга эвакуация қилинмоқда. 

Кеча Украинадан эвакуация қилинаётган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи Тошкентга етиб келган эди. Бугун эрталаб эса Украинадан эвакуация қилинган ҳамюртларимизнинг иккинчи гуруҳи ортга қайтди. 

Шунингдек бугун, Тошкент вақти билан 20:30да Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларининг 253 нафари Польшанинг Катовице шаҳридан Uzbekistan Airways’нинг учинчи махсус рейсида Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Даракчи мухбири воқеа жойидан хабар бермоқда.

Маълумот учун:

 Украинадан Польша ҳудуди орқали Ўзбекистонга олиб келинган фуқароларнинг умумий сони 762 нафарга етган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1