1

Паркентда ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. Натижада...

ЖАМИЯТ 02.03.2022, 00:04
Паркентда ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. Натижада...

Ижтимоий тармоқда тарқалган Паркент туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди. Бу ҳақда ИИБ маълумот берди

Жорий йилнинг 28 февраль куни соат 16:40 ларда, Тошкент вилояти, Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4P-187 автомобиль йўлининг 13-километрида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ж.С. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тезлик оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўл четида кетаётган пиёда, 2002 йилда туғилган Х.А.ни уриб юбориб, транспорт воситаси ағдарилган.

Натижада, пиёда Х.А. тан жароҳатлари билан туман шифохонасига олиб кетилган. Ушбу ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1