АсосийSport

"Реал Мадрид" тарбияланувчиси ўзбек клуби билан шартнома имзолади

'"Реал Мадрид" тарбияланувчиси ўзбек клуби билан шартнома имзолади'ning rasmi

Испаниялик Луис Мигель Кезада Санчес Термизнинг "Сурхон" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 1996 йилда туғилган Кезада "Реал Мадрид" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 

Шунингдек, у Испания ва Донимикан Республикаси фуқаролигига эга. 26 ёшли футболчи 2013 ва 2015 йиллар давомида “Реал”нинг U-17, U-18 ҳамда U-19 жамоаларида тўп сурган. Сўнгра, “Реал Мадрид Кастиля”да ўйнаган.  

Шунингдек, “Олот”, “Кордова” ва “Кадис” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги клуби айнан “Кадис” саналади. Бу футболчи ўз вақтида “Реал”нинг асосий машғулотларида ҳам мунтазам иштирок этган. У пайтда Криштиану Роналду “Реал”да эди. Санчес эса фақат Испания биринчи дивизионида “Реал”га тегишли бўлган “Кастиля”да кўп вақтини ўтказган.

    Бошқа янгиликлар