Франция ташқи ишлар вазирининг расмий вакили Украинадаги можаролардан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун ҳукуматнинг 100 миллион евро ажратиш ҳақидаги қарорини маълум қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.
"“Ноҳукумат ва кўп томонлама ташкилотларга молиявий кўмакдан ташқари, бизнинг қўллаб-қувватлашимиз шошилинч инсонпарварлик ёрдамида ҳам намоён бўлади”, — дейилади хабарда.
Манбада айтилишича, Франция ТИВ 4та юк машинасидаги дастлабки 33 тонна гуманитар юк аллақачон Польшага етиб борганини ва у Украина расмийларига топширилганини маълум қилди.
Юборилган гуманитар юкларда асосан, оилавий чодирлар, санитария воситалари ва ухлаш учун сумкалар ва бошқа фавқулодда вазиятларга зарур бўлган буюмлар юборилган. Франция тез орада навбатдаги гуманитар ёрдамни юборишга тайёрланмоқда. Бу сафар дори-дармон, шифохона жиҳозлари етказилиши маълум қилинган.






