АсосийJinoyat

Наманганда 16 ёшли йигит тенгдошини жаҳл устида пичоқлаб қўйди

'Наманганда 16 ёшли йигит тенгдошини жаҳл устида пичоқлаб қўйди'ning rasmi

2022 йил 26 февраль куни соат 11-50 ларда Наманган шаҳар Шерозий кўчасида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли Л.Х. Наманган шаҳар Зирабулоқ кўчасида жойлашган уйлар оралиғида Янги Наманган туманида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли А.А.ни қўлида бўлган пичоқ билан кўкрак қафаси орқа соҳасига 1 марта уриб унга тан жароҳати етказганлиги аниқланган. Бунга бир бирини телефон орқали ҳақорат қилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Натижада вояга етмаган А.А. олган оғир тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вояга етмаган Л.Х. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.

Тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар