АсосийJamiyat

Фарғона вилояти ҳокими номи остида соҳта аккаунт пайдо бўлди

'Фарғона вилояти ҳокими номи остида соҳта аккаунт пайдо бўлди'ning rasmi

Instagram'да Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров номи билан очилган сохта аккаунт бўйича ҳокимлик баёнот берди. 

Унда айтилишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Instagram'да аккаунти бўлмаган. Хайрулло Бозоров Facebook ижтимоий тармоғидагина ўз шахсий саҳифасига эга:

Instagram ижтимоий тармоғида фақатгина Фарғона вилояти ҳокимлигининг ‘Verified’ (тасдиқланган) белгисига эга fviloyatihokimligi саҳифаси мавжуд.

-Ҳозирда мутахассислар томонидан IP-маълумотларни аниқлаш учун сохта аккаунтни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, кейинчалик улар тегишли идораларга қонуний чора кўриш мақсадида тақдим этилад, - дейилади баёнотда

    Бошқа янгиликлар