Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти Қува тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 27.02.2022 йилда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний ҳаракат аниқланди.
Хабарга кўра, “Микрокредитбанк” АТБнинг Фарғона вилояти минтақавий филиали етакчи мутахассиси А.С. “З.С.” МЧЖ раҳбари Б.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 30 млн сўм эвазига Фарғона шаҳридаги тижорат банкларидан 1 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган.
Мутахассис олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






