АсосийDunyo

Украинанинг қайси шаҳарларидан ўзбекистонликларни эвакуация қилишда қийинчиликлар юзага келаётгани маълум қилинди

'Украинанинг қайси шаҳарларидан ўзбекистонликларни эвакуация қилишда қийинчиликлар юзага келаётгани маълум қилинди'ning rasmi

Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакилининг хабар беришича, фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган Украинанинг айрим аҳоли пунктларидан, хусусан, Харков, Суми ва Херсон шаҳарларидан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишда қийинчиликлар юзага келган.

Шунингдек, фуқароларни юқоридаги шаҳарлардан олиб чиқиш ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тугаганидан кейин ташкил этилади. Ушбу давргача ҳимояланган бункерларда қолиш тавсия этилади.

Фуқароларимиз жойлашган бошқа шаҳарларда уларнинг Лвовга поездда жўнаб кетишини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Киевдан юртдошларимизни олиб кетиш учун ўзбекистонлик кўнгиллилар ва Элчихонанинг автомашиналаридан фойдаланилмоқда.

    Бошқа янгиликлар