АсосийDunyo

Россия биринчи марта Украинадаги урушда қанча аскар йўқотганини ошкор қилди

'Россия биринчи марта Украинадаги урушда қанча аскар йўқотганини ошкор қилди'ning rasmi

Украинадаги махсус операцияда 498 нафар россиялик аскар ҳарбий бурчни бажариш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Россиянинг ҳарбий операциясида 1 597 нафар ҳарбий яраланди.

"Россиянинг ҳарбий операциясида Украина томонидан 2 870 нафар одам ҳалок бўлган. 3700 нафари яраланган. Россия томонидан 498 нафар аскар  ҳалок бўлди", дейилган хабарда. 

Украина Бош штаби маълумотларига кўра, 24 февралдан 2 март эрталабгача Россия ҳарбийларининг умумий ҳисобланган йўқотишлари 5840 киши яраланган ва ҳалок бўлган, 200 нафари асирликда қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар