АсосийSport

Энг кўп даромад топган футбол академиялари рейтинги эълон қилинди

'Энг кўп даромад топган футбол академиялари рейтинги эълон қилинди'ning rasmi

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES Football Observatory) энг даромадли 50 та футбол академиялари рейтингини тузиб чиқди. Рейтингни шакллантиришда 15 ёшдан 21 ёшгача бўлган клубда камида 3 мавсум ўтказган футболчилар учун ҳисобга олинади.

Рейтингни Португалиянинг “Бенфика” клуби бошқармоқда – 379 миллион евро. Асосий муваффақият - Португалия жамоасига 120 миллион евродан ортиқ даромад келтирган Жоау Феликснинг трансфери.

Кейинги ўринларда "Реал Мадрид" (330 миллион евро) ва Монако (285 миллион евро). Монегасклар билан боғлиқ вазият қизиқ - барча даромадларнинг 63 фоизи Килиан Мбаппенинг "ПСЖ"га сотилганидан тушган. 

4-ўринда "Аякс" (283 млн евро), ундан кейинги поғонадан "Лион" жой эгаллади, - 270 млн евро билан. 

    Бошқа янгиликлар