Россия томонидан бошланган ҳарбий ҳаракатлар туфайли 400 мингдан ортиқ украиналиклар Польшага қочиб ўтган. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.
"24 февраль, яъни уруш бошланганидан бери 410 мингдан ортиқ қочқин Польша ҳудудига кириб келди", - дейилади хабарда.
Чегара хизмати маълумотларига кўра, биргина сешанба куни эрталабдан бери Украинадан Польшага 56,5 минг қочқин кирган. Яқин орада бу сон янада кўпайиши айтилмоқда.






