АсосийJamiyat

Тошкентда эрта ёшдаги болаларга таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференция ўтказилади

'Тошкентда эрта ёшдаги болаларга таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференция ўтказилади'ning rasmi

ЮНEСКО томонидан ўтказиладиган ушбу конференцияни юқори савияда ташкиллаштириш бўйича кеча бир нечта долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигининг хабарига кўра, Тошкент шаҳрида ЮНEСКОнинг эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференциясини ўтказиш режалаштирилган.

Маълум қилинишича, кеча ушбу конференцияни юқори савияда ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича бир нечта долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида Ишчи гуруҳ аъзоларига аниқ топшириқлар берилгани вазифалар тақсимоти ва ижро муддатлари белгилангани айтилади. Шунингдек, таъкиданишича,  ишчи гуруҳ ҳам тузилган.

    Бошқа янгиликлар