АсосийJinoyat

Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

'Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилояти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.С. филиалнинг амалиёт бўлими масъул шахслари билан тил бириктириб, фуқаро Н.Э. номига “U.C.” МЧЖни ташкил этиб, МЧЖга 1,9 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, шундан 1,1 млрд сўмини турли субъектларга маҳсулотлар сотиб олиш учун ўтказиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар