АсосийJamiyat

Россияда вақтинчалик меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари бузилса нима қилишлари кераклиги айтилди

'Россияда вақтинчалик меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари  бузилса нима қилишлари кераклиги айтилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси ахборотида айтилишича, агар мигрантнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари  бузилса, иш берувчи томонидан ҳужжатлари олиб қўйилса, компенсация тўловлари, ойлик иш ҳақи ўз вақтида тўланмаса, мураккаб вазиятда қолса, ҳуқуқий маслаҳатлар ёки бошқа масалаларда муаммолар юзага келса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин. 

Ваколатхоналар томонидан меҳнатга оид низолар, хусусан, Россия Федерациясининг миграция қонунчилиги, рўйхатдан ўтиш, бандлик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, юртдошларимизни ишга йўналтириш, иш ҳақини тўламаслик ҳолатларини ҳал қилишда кўмаклашиш, мажбурий меҳнатдан жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, ўз ваколатлари доирасида юридик ва ҳуқуқий ёрдам хизматлари кўрсатилади.

"Шу муносабат билан, хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка ва тўловларни амалга оширмасликка чақирамиз",–дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар