Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги туристик йўналиш йўлга қўйилиши мумкин. Бу хақда "Sputnik Таджикистан" га таяниб Замон.уз хабар берди.
Эндиликда туристларга икки мамлакат ўртасида саёҳат қилиш имокнияти яратилади. Хусусан, туристик поезд орқали Андижон — Конибодом — Хўжанд — Душанбе — Самарқанд — Бухоро — Қарши шаҳарларига бориш мумкин.
"Сўғд темир йўллари" корхонаси раҳбари Убайдулло Обидовнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа учун поездлар тайёр. Шу билан бирга у бу йўналиш икки йил олдин ишга туширилиши лозимлиги, аммо пандемия туфали ортга сурилганини таъкидлаган.






