АсосийJamiyat

Фарғонада саратонга учраган аёл нафақа олиш учун Омбудсмандан ёрдам сўради

'Фарғонада саратонга учраган аёл нафақа олиш учун Омбудсмандан ёрдам сўради'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсман)Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Д.Д.дан ногиронлик белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Омбудсман Ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, фуқародан 2018 йили саратон касаллиги аниқланган. Унинг ёзишича, касаллик ҳаражатларининг кўплиги сабабли, оиласи маҳалладаги “Темир дафтар” га киритилган. 

Мурожаат юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганида фуқаро Д.Д.нинг касаллиги бўйича  поликлиникада ҳисобда турганлиги ва яшаш жойидаги Тиббий маслаҳат комиссияси тиббий ҳужжатларини ногиронликни белгилаш масаласида  Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига тақдим этмаганлиги маълум бўлди. 

Мурожаат назоратга олиниши натижасида фуқаро Д.Д. тегишли мутахассислар иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилган ва унга умумий касаллик сабаби билан бир йил муддатга  ногиронликни иккинчи гуруҳи белгиланди. 

 

    Бошқа янгиликлар