1

Украина фуқаролигини олган ўзбеклар ҳам Ўзбекистонга эвакуация қилинадими?

ЖАМИЯТ 03.03.2022, 17:53
Украина фуқаролигини олган ўзбеклар ҳам Ўзбекистонга эвакуация қилинадими?

Ушбу саволга Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжонов жавоб берди:

 Сўнгги вақтларда аралаш никоҳдаги оилалар вакиллари ёки Ўзбекистонда туғилган, аммо Украина фуқаролигини қабул қилган фуқаролардан эвакуация қилиш бўйича мурожаатлар ҳам кўпайди.

Барча мурожаат қилаётганларга уруш ҳудудини имкон қадар тезроқ тарк этиб, Лвов шаҳрига бориш тавсия этилмоқда. Ўзбекистоннинг Киевдаги Элчихонаси уларни Лвовдаги тўпланиш нуқтасидан “Краковетс” (Полша) назорат-ўтказиш пунктигача етказишда ёрдам беришга тайёр.

Аралаш никоҳлар гуруҳи вакилларини Ўзбекистонга эвакуация қилиш имконияти бўйича сўровларга жавобан Элчихона ушбу шахслар Ўзбекистон фуқаролари олиб чиқиб кетилганидан сўнг, эҳтимол, пуллик асосда эвакуация қилиниши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бермоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1