Ижтимоий тармоқда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий Экология бошқармалари ходимлари ва инспекторларига ҳар чоракда устамалар ҳамда йўлкира ва овқатланиш учун ойлик компенсация пуллари берилмаётгани ҳақида хабар тарқалди. Шунингдек, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаган ходимларга юридик ва жисмоний шахслардан ундирилган жарима ва зарарни қоплашдан тушган пул маблағлари суммасининг 15 фоизи миқдоридаги мукофот пули тўланмаётгани ҳақида мурожаат эълон қилинди.
Ҳолатга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий изоҳ берди.
"Шуни айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб соҳага норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам такомиллаштирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3956-сон қарорига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 90-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиш бўйича бугунги кунда тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш соҳасида қўлланилган жарима ва зарар суммаларидан келиб тушган маблағлар ҳисобидан рағбатлантириш эндиликда ушбу қарорга асосан амалга оширилишини маълум қиламиз" деб изоҳ берди.






